O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРАФКАШ

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча тараф сўзига (қ.) 'торт-' маъносини англатувчи тожикча кашидан феълининг каш ҳозирги замон асосини қўшиб тузилган бўлиб (Бу феъл асоси ўзбек тилида қўшимчага айланган), 'бирор томон кишиларининг фаолиятини қўллаб-қувватловчи', 'тарафма-тараф бўлиб курашувчи томонлардан бирига қатъий тарафдор' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 124).