ТАРАФМА-ТАРАФ
Tasnif: Бу сўз тожикча тараф ба тараф
бирикмаси таркибидаги ба предлогини ма талаффуз шаклида биринчи сўзга қўшиб ва орага дефис киритиб ҳосил қилинган бўлиб, 'тараф-тараф бўлиб', 'тарафларга бўлиниб' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 124). ЎТИЛда
изоҳ тарафма-тараф сўзи остида эмас, тараф-батараф сўзи остида берилагани ўринли бўлмаган, чунки ҳозирги ўзбек тилида асосан тарафма-тараф сўзи ишлатилади.