ТАРАҚҚИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз асли tarqīy(un) эга бўшб, ўзбек тилига г товушидан кейин а унлисини қўшиб, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, q ундошини қатлаб қабул қилинган: tarqīy -> тараққий; асли кўпмаъноли raqla феълининг 'кўтарилди', 'юксалди' маъноси билан (АРС, 310) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 174), 'юксалиш', 'ўсиш' маъносини
англатади (ЎТИЛ, И, 125). Бу сўз Ўзбек тилида мустақил ишлатилмай, тараний қил- қўшма феъли таркибида қатнашади.