O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРЖИМАЙ И ҲОЛ

Tasnif: Бу изофа бирикмаси тожик тилидан олинган бўлиб, таржима (қ.) ва ҳол (қ.) сўзларидан тузилган. Таржима сўзи кўпмаъноли бўлиб, бош маъносида 'тилдан тилга ағдариш'ни англатади, бу бирикма таркибида эса 'ифодалаш', 'ўз ҳаётини баён қилиш' маъноси билан қатнашади (АРС, 100), шунга кўра бу бирикма тожик ва ўзбек тилларида 'кишининг ўз шахсий ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзган баёни' (биофафия) маъносини англатади (ТжРС, 384; ЎТИЛ, И, 126).