O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРОВИҲ

Tasnif: Бу арабча сўз tarāvīhu шаклига эга (АРС, 319); Ўзбек тилида чўзиқ ā унлисини â унлисига, чўзиқ ī унлисини и унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб, сўз охиридаги и қисмини ташлаб қабул қилинган: tarāvīhu -> тарâвиҳ (таровиҳ); кўпмаъноли raha феълининг 'кетди', 'ўтди' маъноси асосида (АРС, 318) ҳосил қилинган II боб масдари tarvīhat(iin) сўзининг (АТГ, 174) кўплик шакли бўлиб (АРС, 319), араб тилида салотул таровиҳ бирикмаси таркибида 'рамазон кунлари оғиз очишдан кейин қўшимча равишда ўқийдиган намоз маъносини англатади (АРС, 319; ЎТИЛ, II, 128). ■