O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРТИБ

Tasnif: Бу арабча сўз tartīb(un) шаклига эга (АРС, 285); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tartīb > тартиб; 'маълум қоидага биноан, белги-хусусиятига кўра жойлаштирди' маъносини англатувчи rattaba феълининг (АРС, 285) II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), 'маълум қоидага биноан, белги-хусусиятига кўра жойлаштирилган ҳолат' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 128). Бу сўздан ўзбек чилида тартибли, тартибсиз сифатлари, тартибсизлик оти, тартибла- феъли ясалган.