O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАРҒИБОТ

Tasnif: Бу арабча сўз тарғиб сўзининг (қ.) -at-(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), 'бирор иш-ғояга нисбатан кишиларда истак, қизиқиш уйғатиш йўлидаги ҳаракат' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 130). Бу сўздан ўзбек тилида тарғиботчи, тарғиботчилик сўзлари ясалган.