
ТАСАННО
Tasnif: Бу арабча сўз асли tasannā(un) шаклига
эга бўлиб, ўзбек тилига се ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: tasannā-> тасаннâ (тасанно); кўпмаъноли sana феълининг 'ортиқ даражада мақтади' маъноси билан (АРС,
113) ҳосил қилинган V боб масдари бўлиб (АТГ, 197),'ортиқ даражадаги мақтов', 'офарин' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 133).