
ТАСАРРУФ
Tasnif: Бу арабча сўз tasarruf(un) шаклига эга
(АРС, 435); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига алмаштириб қабул қилинган: tasarruf —> тасарруф; sarafa феълининг 'тўлиқ ихтиёрида бўлди' маъносини англатувчи V боб шаклидан (АРС, 435) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 196), 'тўлиқ ихтиёрида бўлиш' маъносини англата,ди (ЎТИЛ, II, 130).