
ТАСБЕҲ
Tasnif: Бу арабча сўз tasbīh(un) шаклига эга (АРС,
343); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини е унлисига, ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига алмаштириб қабул қилинган: tasbīh -> тасбеҳ; кўпмаъноли sabaha феълининг 'мақтади' маъноси билан (АРС, 343) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), асли 'мактов' маъносини англатади (АРС, 343); Субҳон Олло! мақтов сўзлари
махсус миқдорда ипга тизилган мунчоқларни бирма-бир айириб айтилгани учун бу сўз кейинчалик 'махсус миқдорда ипга тизилган мунчоқлар’ маъносини англа —
тиш учун ишлатиладиган бўлган (ЎТИЛ, II, 131).