
ТАСЛИМ
Tasnif: Бу арабча сўз salima феълининг II боб
шаклидан 'озодлигини, эркини бериб қўйди' маъноси билан ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 173), араб тилида 'табрик', 'тақдим', 'ён бериш', 'тугиб бериш' каби маъноларни англатади (АРС, 370), ўзбек тилида 'курашда, жангда, гортишувда енгилиб, курашни тўхтатиш', 'мағлуб бўлганини тан олиш' каби маънони англатади (ЎТИЛ, II, 132). Бу сўз ўзбек тилида ёлғиз ўзи ишлатилмайди, таслим бўл-, таслим қил- қўшма
феъллари таркибида қатнашади.