O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАСОДИФ

Tasnif: Бу арабча сўз tasāduf(un) шаклига эга (АРС, 432); ўзбек тилига сад ундошини с ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига, u унлисини и унлисига ал — маштириб қабул қилинган: tasāduf -> тасâдиф (тасодиф); тожик тилида арабча сўздаги u унлиси ўзича сақланган (ТжРС, 384); sadafa феълининг 'кутилмаган ҳолда содир бўлди' маъноси билан (АРС, 432) ҳосил қилинган VI боб масдари бўлиб (АТГ, 269), 'кутилмаган ҳолат' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 132).