ТАФОВУТ
Tasnif: Бу арабча сўз tafāvut(un) шаклига эга
(АРС, 611); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: tafāvut ->• тафâвут (тафовут); fata феълининг 'фарқли бўлди' маъносини англатувчи VI боб шаклидан (АРС, 611) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 269), 'фарқ', 'ўзига хос хусусият' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 133).