
ТАХЛИТ
Tasnif: Бу арабча сўз taxlīt(un) шаклига эга (АРС,
233); ўзбек тиkига чўзиқ ī унлисини и унлисига, итқи ундошини т ундошига алмаштириб қабул қилинган: taxlīt -> тахлит; асли 'аралаштирди', 'қориштирди' маъносини англатувчи xalata феълидан ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилида 'аралаштириш', 'қориштириш' маъносини англатади (АРС, 233), шунга кўра бу сўз асли 'аралаштирилган, қориштирилган ҳолатда’ маъносини англатади, 'ташқи кўриниш',
'йўсин' маънолари кейин пайдо бўлган (ЎТИЛ, И, 135).