![Print](/static/img/print.png)
ТАШВИҚОТ
Tasnif: Бу арабча сўз taşvīqat(un) шаклига эга;
taşvīq (ташвиқ) сўзининг -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган кўплик шакли бўлиб (АТГ, 29), ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига, чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: taşvīqat > ташвиқат (ташвиқот); 'қизиқиш уйғатишга қаратилган ҳаракат маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 137). Бу сўз билан ўзбек тилида ташвиқот-тарғибот жуфт сўзи тузилган, ташвиқотчи, ташвиқотчилик отлари ясалган.