
ИЛИҚ
Tasnif: ’бироз иссиқ’. Кеч куз бўлса ҳам, ҳали ҳаво илиқ. Бу сифат қадимги туркий тилда ’бироз иси—’ маъносини англатган йылы- феълидан (Девон, III, 100) -ғ қўшимчаси билан ясалган; қадимги туркий тилдаёқ сўз бошланишидаги й ундоши талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 95); ўзбек тилида ы унлиларининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йылы- + ғ = йылыр > ылыр
> илиғ. Ҳозирги сўзлашув нутқида бу сўз охирида ғ ундоши талаффуз қилинади, лекин адабий тилда қ ундоши билан ёзиш кўрсатилган: илиғ > илиқ.