O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАШРИФ

Tasnif: Бу арабча сўз taşrīf(un) шаклига эга (АРС, 401); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: taşrīf -> ташриф; şarifa феълининг 'ҳурмат кўрсатди' маъносини англатувчи şarrafa II боб шаклидан (АРС, 401) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 173), 'ҳурмат кўрсатиб бориш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 139). Бу сўз одатда ташриф буюрди жумласи таркибида қатнашади.