O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЪЗИЙА

Tasnif: Бу арабча сўз асли taъziyat(un) шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига сукун ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, зал товушини з товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: taъziyat —> таъзийа (таъзия). Бу сўз асли 'азобланди', 'оғриқ ҳис қилди’ маъносини англатувчи ъazia феълининг (АРС, 30) II боб масдари бўлиб (АТГ, 174), 'кишининг вафоти муносабати билан билдириладиган ҳамдардлик', 'вафот этган кишига атаб ўтказиладиган мотам маросими' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, II, 141; ТжРС, 387). ЎТИЛда (II, 141) таъзиянома сўзи ҳам келтирилган. Асли 'кишининг вафоти ҳақидаги ёзма хабар' маъносини ҳам таъзия сўзининг ўзи билан ифодалаш маъқул.