
ТАЪМИНОТ
Tasnif: Бу арабча сўз taъmīnāt(un) шаклига эга
(АРС, 45); ўзбек тилига сукунли ҳамза ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ī унлисини и унлисига, чўзиқ ā унлиси â унлисига алмаштириб қабул қилинган: taъmīnāt-> таъминâт (таъминот). Бу сўз асли 'хавф-хатарсиз бўлди', 'керакли_нарсаларга эга бўлди' маъно —
сини англатувчи ъamina феълидан ҳосил қилинган taъmīn(un) II боб масдарининг (АТГ, 143) -at(un) қўшимчаси билан ҳосил қилинган кўплик шакли бўлиб (АТГ, 39), 'керакли нарсаларни етказиб бериш' маъносини англатади (АРС, 45; ЎТИЛ, II, 142).