O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАЪРИФ

Tasnif: Бу арабча сўз taъrīf(un) шаклига эга (АРС, 510); Ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сукунли айн ўрнига ъ (айириш) белгисини қўйиб қабул қилинган: taъrīf —> таъриф. Бу сўз асли 'билди', 'таниди' маъносини англатувчи barafa феълининг (АРС,509) II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилида 'таништириш', 'изоҳлаш', 'тақдим этиш', 'нарса, ҳодисаларйинг аниқ ва қисқа тавсифи' каби маъноларни англатади (АРС, 510); ўзбек тилида охирги маъно асосида юзага келган 'нарса-ҳодисаларнинг сўзлар билан ифодаланган қисқа ва аник, тавсифи' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 142). Бу сўздан -ла қўшимчаси билан таърифла- феъли ясалган, таъриф-тавсиф жуфт сўзи тузилган.