ИЛК
Tasnif: ’олдинги’, ’дастлабги’, ’бошланғич’. Қуёшнинг и л к нурлари ҳовлининг шу тарафига тушади. Қадимги туркий тилдаги ’олд’ маъносини англатган ил отидан -и қўшимчаси билан ’олдга томон ҳаракатлан-’ маъносини англатувчи или— феъли ясалган ва унга -к қўшимчасини қўшиб илик сўзи ясалган (ЭСТЯ, I, 350; ПАП, 380: илик; ДС, 208: илик III); кейинроқ иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (Девон, I, 78): (ил + и = или-) + к = илик > илк.