O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАҚСИМ

Tasnif: Бу арабча сўз taqsīm(un) шаклига эга (АРС, 637); ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: taqsīm -> тақсим; кўп маъноли qasama феълининг 'бўлакларга ажратди' маъноси билан (АРС, 637) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 1731, 'бўлакларга ажратиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 147). Бу сўздан ўзбек тилида тақсимла- феъли, бу феълдан тақсимлагич, тақсимловчи сўзлари ясалган.