
ИЛОН
Tasnif: ’узун думалоқ танали, териси ёрдамида судралиб ҳаракатланадиган, кўзларида қовоғи йўқ жонивор’. И л о н офтобда кулча бўлиб ётарди. Бу от қадимги туркий тилдаги ’қимирла-’, ’жил-’ маъносини англатган йыл- феълидан -(а)н қўшимчаси билан ясалган (Девон, III, 36; ДС, 266); ўзбек тилида сўз бошланишидаги й ундоши талаффуз қилинмай қўйган, а унлиси â унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: йыл- + ан = йылан > ылан > илâн.