
ТАҲЛИКА
Tasnif: Бу арабча сўз tahlikat(un) шаклига эга
(АРС, 857); ўзбек тилига сўз охиридаги t товушини
ташлаб қабул қилинган: tahlikat -> таҳлика; halaka феълининг 'ўлдирди', 'йўқ қилди' маъносини англатувчи II боб шаклидан (АРС, 857) ҳосил қилинган масдар бўлиб (АТГ, 174), 'ўлимга олиб келиш даражасидаги хавф' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 149). Бу сўздан ўзбек
тилида таҳликали сифати ясалган.