ТАҲЛИЛ
Tasnif: Бу арабча сўз tahlīl(un) шаклига эга (АРС,
189); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tahlīl -» таҳлил; кўпмаъноли halla1 феълининг
'ютуқ-камчиликларни бирма-бир айтди' маъноси билан (АРС, 188) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), 'ютуқ-камчиликларни бирма-бир айтиш' (анализ)
маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 149). Бу сўз билан ўзбек тилида таҳлил қил- қўшма феъли тузилган.