O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАҲСИЛ

Tasnif: Бу арабча сўз tahsīl(un) шаклига эга (АРС, 177); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, сад ундошини с ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tahsīl —> таҳсил; кўп — маъноли hasala феълининг 'эга бўлишга ҳаракат қилди' маъноси билан (АРС, 177) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), араб тилида асли 'эга булиш' 'эришиш' маъносини, таҳсил ал илм бирикмаси таркибида 'билим ОЛИШ учун ўқиш' маъносини англатади(АРС, 177; ЎТИЛ, II, 149).