O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ТАҲҚИҚ

Tasnif: Бу арабча сўз tahqīq(un) шаклига эга (АРС, 184); ўзбек тилига ҳойи ҳутти ундошини ҳ ундошига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: tahqīq-таҳқиқ; кўпмаъноли haqqa феълининг 'текшириш ўтказди' маъноси билан (АРС, 184) ҳосил қилинган II боб масдари бўлиб (АТГ, 173), 'текшириш' маъносини англатади (ЎТИЛ, И. 150).