ТОҚАТ
Tasnif: Бу арабча сўз tāqat(un)2 шаклига эга (АРС,
485) ; ўзбек тилига итқи ундошини т ундошига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаиггириб қабул қилинган: tāqat—> тâқат (тоқат); 'чидамли бўлди' маъносини англатувчи taqa феълининг (АРС, 485) taq(un) масдаридан (қ. тоқ)-at(un) қўшимчаси билан ясалган от бўлиб (УАЯ, 500). араб тилида 'куч-қувват', 'лаёқат', 'сабр-чидам' маъноларини англатади (АРС, 485); ўзбек тилига охирги маъноси билан олинган (ЎТИЛ, II, 211). Бу сўз билан ўзбек тилида тоқатли, тоқатсиз сифатлари, тоқатсизлик оти, тоқатсизлан- феъли ясалган, сабр-тоқат жуфт
сўзи тузилган.