
ТУРБАТ
Tasnif: Бу арабча сўз turbat(un) шаклига эга (АРС,
100); 'чанг билан қопланди' маъносини англатувчи tariba феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), асли 'чанг', 'тупроқ', 'ер' маъносини англатади; кейинчалик 'қабр' маъноси юзага келган (АРС, 100; ЎТИЛ, II, 225). Ўзбек тилида шу феълдан ҳосил қилинган туроб сўзи ишлатилиб, эркак кишининг атоқли оти бўлиб келади; бу сўз tariba феълидан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), асли 'тупроқ',
'ер' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 226).