УВОЛ
Tasnif: Бу арабча сўз ЎТИЛга (II, 263) увол шаклида
киритилиб, асли увор деб нотўғри таъкидланган. Бу сўз асли vabāl(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 870), сўз бошидаги вов ҳарфини в деб эмас, у деб ўқиш натижасида убал талаффуз шакли юзага келган (ТжРС, 401); кейинчалик б ундоши ўрнига в ундоши айтилиб, увол шакли пайдо бўлган; чўзиқ ā унлиси â унлисига алмашган: vabāl -> убâл -» уваâл (увол); 'носоғлом бўлди' маъносини англатувчи vabula феълининг (АРС, 870) I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'носоғлом шароит', 'кулфат', 'зарар', 'оғир оқибат' каби маъноларни (АРС, 870), ўзбек тилида эса асосан 'гуноҳ', 'бефойда нест-нобуд бўлиш' маъноларини англатади (ЎТИЛ, II, 263).