O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УД

Tasnif: Бу сўз ЎТИЛда арабча деб белгиланиб, 'учбурчак шаклидаги кўн торли, чертиб чалинадиган музика асбоби'ни билдириши таъкидланган: уд чал- (II, 264). Бундай маънони англатадиган уд сўзи АРСда берилмаган (28); шу луғатнинг 501- бетида келтирилган ъud(un) сўзи тамоман бошқа маънони англатади ('томлар' деб изоҳланган). Уд нимагадир ПРСга ҳам киритилмаган, ТжРСнинг 402- бетида уд сўзи берилиб, 'арфа' деб изоҳланган. ЎРЛда эса уд сўзи 'лира', 'арфа' деб таржима қилинган (484). Асли уд, арфа, лира деб аталадиган уч музика асбоби бир-биридан фарқ қилади, шу сабабли уд сўзини арфа, лира деб таржима қилиш тўғри эмас: лира қадимги Юнонистонда, арфа Европада яратилган, уд эса шарҳ дунёсига мансуб. ЎТИЛда берилган маъно таърифига кўра уд, ҳар ҳолда, арфага ўхшаб кетади. ЎТИЛда уд сўзининг арабча деб белгилангани тасдиқланмади; бу сўзни форсча (тожикча) дейиш тўғрироқ.