УДДА
Tasnif: Бу арабча сўз асли ьuhdat(un) шаклига эга
бўлиб (АРС, 546), ўзбек тилига даммали ҳамзани у унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган (ЎТИЛ, II, 291); кейинчалик h ундоши кетидаги ундош таъсирида d ундошига алмашган:
ьuhdat -> уҳда —> удда; асли ьahida феълининг 'ишониб топширди' маъноси асосида (АРС, 546) ҳосил қидинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'жавобгарлик', 'бажаришни ўз зиммасига олиш' маъносини (АРС, 546), ўзбек тилида эса шу маънодан ўсиб
чиққан 'амалга ошира олиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 264). Бу сўздан ўзбек тилида уддала- феъли ясалган.