УДДА БУРО
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча удда (< уҳ-да) сўзига (қ.) 'ўткир' маъносини англатувчи тожикча
бурро сўзини (ТжРС, 86; ЎТИЛ, И, 152) қўшиб тузилган; нимагадир икки р товушидан бирини ташлаб ёзиш қабул қилинган (Талаффузда икки р товуши айтилади):
удда + бурро = уддабурро -> уддабуро; 'ишни усталик билан эпчил бажарадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 264). Бу сўздан ўзбек тилида уддабуролик мавҳум оти ясалган.