O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УДЛИ-ШУДЛИ

Tasnif: Бу жуфт сўз ўзбек тилида тузилган бўлиб, иккинчи қисми — 'лаёқат', 'қобилият' маъносини англатувчи тожикча шуд сўзидан ҳосил қилинган нисбий сифат (ЎТИЛ, II, 431); биринчи қисми асли удда сўзидай (қ.) ҳосил қилинган нисбий сифат бўлиб, шудли қисми таъсирида бу сўзнинг да товушлари талаффуз қилинмай қўйган: уддали-шудли > удли-шудли; 'ишни эпчиллик билан бажара оладиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 264).