УЗВИЙ
Tasnif: Бу арабча сўз ьudviyy(un) шаклига эга
(АРС, 521); ўзбек тилига даммали айн товушини у товушига, дзад ундошини з ундошига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: ьudviyy —> узвий. Бу сўз асли 'тананинг биpop вазифа бажарувчи қисми' маъносини англатувчи
ьudv(un) отидан (АРС, 521) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), 'ажралмас', 'ажралмас боғлиқ’ каби маънони англатади (ЎТИЛ, II, 265).