УЗР
Tasnif: Бу арабча сўз ьuzr(un) шаклига эга (АРС, 505);
ўзбек тилига даммали айн товушини у товушига, зал ундошини з ундошига алмаштириб қабул қилинган: ъuzr—> узр; 'кечирди', 'оқлади' маъносини англатувчи ъаuzаrа1 феълининг (АРС, 505) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'кечирим', 'оқлаш', 'кечириш учун асос, сабаб' маъноларини англатади (АРС, 505);
ўзбек тилида асосан узр сўра- бирикмаси таркибида 'кечирим' маъноси билан, узрини айт- бирикмаси таркибида 'кечириш учун асос' маъноси билан қатнашади; ёлғиз ўзи афв этишни илтимос қилиш маъносини ифодаловчи ундов сўз сифатида ишлатилади (ЎТИЛ, II, 267).