УЛАМО
Tasnif: Бу арабча сўз ъulamāьu шаклига эга (АРС,
534); ўзбек тилига даммали айн товушини у товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги даммали ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ъulamāьu —> уламâ (уламо); ъаlіmа феълининг 'билди', 'билимли бўлди' маъносидан (АТГ, 41) ясалган ъаlіm(un) аслий сифатининг кўплик шакли бўлиб (АРС, 534), асли 'олимлар' маъносини англатади; кўнлик шакли эканлиги унутилгани сабабли 'диний илмларни мукаммал биладиган олим' маъносини англатиш учун ишлатилади,
кўплик маъносини ифодалаш учун -лар қўшимчаси қўшилади: уламолар каби. Бу сўздан ўзбек тилида уламолик мавҳум оти ясалган.