O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УЛФАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ьulfat(un) шаклига эга (АРС, 40); ўзбек тилига даммали ҳамзани у товушига алмаштириб қабул қилинган: ьulfat —> улфат; ьalifa феълининг 'дўстлашди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'дўстлик', 'ўртоқлик' маъносини (АРС, 40), ўзбек тилида эса 'дўстлик, ўртоқлик муносабатидаги йигит' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 273). Бу сўздан ўзбек тилида улфатчилик мавҳум оти ясалган.