O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УМАРО

Tasnif: Бу сўз арабча амир сўзининг (қ.) кўплик шакли бўлиб, ьumarāu шаклига эга (АРС, 44); эски ўзбек тилида бу сўз охиридаги āu товушлари а унлисига алмаштирилган ҳолда амир-у умаро жуфт сўзи таркибида ишлатилган (ЎТИЛ, II, 274), ҳозирги ўзбек тилида бу сўзнинг Умар шакли эркак кишининг атоқли оти бўлиб келади.