O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УММАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ьummat(un) шаклига эга (АРС, 42); ўзбек тилига даммали ҳамзани у унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьummat —> уммат; ьаmmа2 феълининг 'йўл бошлади' маъноси билан (АРС, 42) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб ти — лида асли 'кишилар жамоаси' маъносини англатади (АРС, 42; ЎКААҚЛ, 352), кейинчалик 'бир пайғамбарга тобе кишилар', 'бир диний мазҳабга мансуб кишилар' маъносини англатиш учун ишлатила бошлаган (ЎТИЛ,II, 274). Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.