УМУМ
Tasnif: Бу арабча сўз ьumum(un) шаклига эга (АРС,
538); ўзбек тилига даммали айн товушини у унлисига алмаштириб олинган: ьumum—> умум. Бу сўз асли 'барчага умумий бўлди' маъносини англатувчи ъаmmа феълининг I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида
'умумийлик', 'барча' каби маъноларни англатади (АРС, 538); ўзбек тилида бу* сўз мустақил ишлатилмайди, одатда умумбашарий, умумдавлат, умумхалқ каби
сўзларнинг биринчи қисми сифатида қатнашади (ЎТИЛ, II, 275). Ўзбек тилида бу сўздан умумлаш- феъли ва бу феълдан умумлашма оти, умумлаштир- феъли шакли ва бу феъл шаклидан умумлаштирма оти ҳосил
қилинган.