O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УМУМБАШАРИЙ

Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча умум сўзи билан (қ.) башарий сўзини бирлаштириб тузилган (ЎТИЛ, II, 275); тожик тилида изофа бирикмасидан ўсиб чиққан деб умумибашарий тарзида расмийлаштирилган (ТжРС, 403). Ўзбек тилида муста к,ил ишлатилмайдиган башарий сўзи араб тилида башар сўзидан (қ,.) -ийй(ун) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48) сўз охиридаги йй товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган; умумбашарийй -» умумбашарий; 'инсонга тегишли', 'инсон яратган' каби маънони (ЎТИЛ, I, 87), шунга кўра умумбашарий сўзи 'инсониятга тегишли' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 275).