УМУМИЙАТ
Tasnif: Бу арабча сўз асли umamiyyat(un)
шаклига эга бўлиб, ўзбек тилига чўзиқ u унлисини у унлисига алмаштириб, таркибидаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: umumiyyat > умумийат (умумият). Бу сўз араб тилида умум(ун) сўзидан -иййат(ун) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), 'бир хиллик' маъносини англатади (ТжРС, 403). Бу сўз нимагадир ЎТИЛда келтирилмаган.