O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УНВОН

Tasnif: Бу арабча сўз ьunvān(un) шаклига эга (АРС, 545); ўзбек тилига даммали айн товушини у товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьunvān - > унвâн (унвон); ьanvana феълининг 'ном берди' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), араб тилида 'адрес', 'сарлавҳа', 'рамз' маъноларини англатади (АРС, 545); ўзбек тилида 'насл-насаб билдирадиган ном', 'лавозим, мутахассислик даражасини белгилайдиган ном' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 276).