
ИН
Tasnif: 1. ’юқоридан пастга ҳаракатлан-’; 2. ’юқоридан пастга ҳаракатланиб бирор сатҳни эгалла-’. 1. Қўйлар қирдан и н д и. 2. Баргларга и н г а н шабнам қуёш нурлари тyшиши билан ялтираб кўринди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу феъл асли и:н- тарзида талаффуз қилинган бўлиб (ЭСТЯ, I, 353), ўша даврлардаёқ и: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган (ПДП, 380; Девон, I, 181): и:н- > ин-.