O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УСУЛ

Tasnif: Бу арабча сўз ьusul(un) шаклига эга (АРС, 36); ўзбек тилига даммали ҳамзани у товушига, сад ундошини с ундошига, чўзиқ u унлисини у унлисига амаштириб қабул қилинган: ьusul —> усул; кўпмаъноли ьasula феълидан 'жорий бўлди', 'сингишиб кетди' маъноси асосида ҳосил қилинган I боб масдари ьasl(un) сўзининг (АТГ, 142) 'асос', 'риоя қилинадиган қоида' маъноси билан (АРС, 36) ҳосил қилинган куплик шакли бўлиб (АТГ, 40), асли 'амал қилинадиган тартиб- қоидалар' маъносини англатади (АРС, 36); ўзбек тилида бу сўз асосан 'амалга ошириш йўли, тартиби' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 284).