O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УФУҚ

Tasnif: Бу арабча сўз 'олам бўйлаб кезди' маъносини англатувчи ьafaqa феълининг I боб масдари бўлиб,ьufuq(un) шаклига эга (АРС, 37); ўзбек тилига даммали ҳамзани у товушига алмаштириб қабул қилинган; 'киши кўзига осмон ер сатҳи билан туташгандек бўлиб кўринадиган жой', 'горизонт' маъносини англатади (ЎТИЛ, II, 285). АРСда (38) бу масдар ўзаро тенг икки шаклда келтирилган: ьufq(un) = ьufuq(un). Тожик тилида шулардан уфуқ шакли (ТжРС, 404), ўзбек тилида эса уфқ шакли танланган. Талаффуз қулайлиги, бўғин тузилиши жиҳатидан уфуқ шаклини танлаш тўғри; шу асосда ушбу луғатга бу сўзни уфуқ тарзида киритдик.