УШШОҚ
Tasnif: Бу арабча сўз ьuşşāq(un) шаклига эга
(АРС, 517); ўзбек тилига даммали айн товушини у товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьuşşāq ушшâқ (ушшоқ); 'севди' маъносини англатувчи ьaşiqa феълидан (АРС, 517) ясалган -āşiq(un) аслий сифатининг кўплик шакли бўлиб (АРС, 517), асли 'ошиқлар' маъносини билдиради (ЎКААҚЛ, 354); араб тилида бу сўз 'жазман' маъносини англатади (АРС, 517); ўзбек тилида эса 'Шашмақом' куйларининг иккинчи гуруҳидаги бир куйнинг ва шу куй билан айтиладиган ашуланинг номи сифатида ишлатилади
(ЎТИЛ, И, 289).