O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

УҚУБАТ

Tasnif: Бу арабча сўз ьuqubat(un) шаклига эга (АРС, 526); ўзбек тилига даммали айн товушини у товушига, чўзиқ u унлисини ҳам у унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьuqubat -> уқубат; кўпмаъноли ьaqaba феълининг 'жазо берди' маъноси билан (АРС, 526) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 143), 'азоб' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 291). Бу сўздан ўзбек тилида уқубатли сифати ясалган.