ФАВВОРА
Tasnif: Бу арабча сўз favvārat(un) шаклига эга
(АРС, 612); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: favvārat -> фаввâра (фаввора); 'қайнади', 'жўш урди' маъносини англатувчи fara феълининг 'жўш урди' маъносини билдирувчи favvara II боб шаклидан ҳосил қилинган favvar(un) отининг (УАЯ, 240) 'доимий', 'такрор' маъносини ифодаловчи -at(un) қўшимчасини олган шакли бўлиб (УАЯ, 238), 'фонтан', 'юқорига отилиб турувчи сув' маъносини англатади (АРС, 612; ЎТИЛ,
II, 292).